Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Бозорларимизда Мавсумий Савдолар Тартибли Бўлсин!
Фотогалерея
Видеогалерея

Бозорларимизда мавсумий савдолар тартибли бўлсин! - Бўлимга қайтиш

  Маълумки Тошкент шаҳри ҳудудида ёз ойлари яқинлашиши билан белгиланмаган жойларда ностандарт ҳажмдаги идишларда турли ичимликларни сотиш, санитария талабларига жавоб бермайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан мева-сабзавотлар, чорва моллари ва парранда гўштларинининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари кўпайиб кетади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва халқимиз дастурхонига сифатли озиқ-овкат маҳсулотларини етказиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг ”Тошкент шаҳри ҳудудида ноқонуний савдоларни бартараф этиш, мавсумий савдо ва умумий овқатланиш тармоғи объектлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  № 613 – сонли қарори эълон қилинган. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 май кунидан бошлаб пойтахтдаги деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ва ихтисослаштирилган бозорлар ҳудудида, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, салқин ичимликлар, турли таомлар билан ноқонуний савдо қилиш ҳолатларига чек қўйилади. Бозорлар ва унинг ҳудудида фаолият юритаётган  тадбиркорлар ва ишчи-хизматчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берилиши назоратга олинади. Шунингдек, деҳқон бозорлари ва шаҳобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарда совутгич ускуналарининг бўлиши ва доимий ишлаши юзасидан текширувлар олиб борилади.

  Қабул қилинган қарорга мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокими туман ҳокимлари зиммасига: туман ҳудудида мавсумий савдоларни тартибга солиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида кўчма савдо билан шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига рухсат беришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги №233 –сонли қарорига қатъий риоя қилиш талабини қўйган. 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

17.04.2018, 10:06

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар