Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Мирзо Улуғбек Туманидаги 8-Оилавий Поликлиника Врачлари Мажбуран Кўча Тозалашга Чиқарилмаган
Фотогалерея
Видеогалерея

Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника врачлари мажбуран кўча тозалашга чиқарилмаган - Бўлимга қайтиш

 

Кейинги пайтларда айрим хорижий нашрларда  кенг жамоатчиликнинг эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлган айрим интернет сайтлари пойтахтимизда хамшира хамда врачларни мажбуран тозалик ишларига жалб килинаетганлиги тўғрисида мақолалар чоп этишяпти.

Жумладан 8 – оилавий поликлиника врачлари ҳақидаги мақолага раддия:

Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган ва истиқомат қилаётган масканнинг тоза – озода бўлишини хоҳлайди. Қолаверса ҳар бир касб эгасига ҳам ўз ишлаётган корхонаси ёки ташкилоти  атрофи, қўйинки ўз хонасининг тоза – покиза холда сақланишида ўз хиссасини қўшади, хусусан шифокорларимиз ҳам.

Мирзо Улуғбек туман 8-сон оилавий поликлиникаси ходимлари ҳам туман аҳолиси сингари умумхалқ хашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, доимо ўз хиссаларини қўшиб келадилар. Ходимлар поликлиника худудларини тозалаш ишларини фақат шанба кунлари, яъни “озодалик куни”да ишдан таршқари вақтда бажарадилар.

   

Бу борада Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиниканинг иккинчи умумий амалиёт бўлими мудири Саидова Гулчеҳра Турсуновна биз билан суҳбатда шундай дейди: “Бизнинг оилавий поликлиника ходимлари туманимизнинг барча аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида мунтазам қатнашиб келадилар. Ходимларимиз оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида  фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар,  хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин. Шифокорлар ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмайдилар. Қолаверса ҳеч қандай мажбурлашлар йўқ.

Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт ходимлари ўз туманинг фидоийларидир улар тозалик соғлик билан чамбарчас боғлиқлигини яхши тушунаилар. Шунинг учун ҳам ҳафтанинг ҳар шанба куни “Озодалик куни”да ихтиёрий фаол қатнашадилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар