Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Ёшлар Ижод Саройида "Тошкент Мода Ҳафталиги – 2017" Тадбири Бошланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшлар ижод саройида "Тошкент мода ҳафталиги – 2017" тадбири бошланди - Бўлимга қайтиш

"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида ташкил этилган мазкур ҳафталикнинг очилишига енгил саноат корхоналарининг вакиллари, либос дизайнерлари, олий ўқув юртларининг талабалари, чеварлар таклиф этилди. 

"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси раиси Ҳ.Комилова, Италия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертоцци, Франция элчихонаси маслаҳатчиси Изабель Кельбель ва бошқалар Тошкент мода ҳафталиги тадбири Ўзбекистон ҳамда турли хорижий давлатлар дизайнерларининг ўзаро фикр алмашишида ўзига хос ижодий мулоқот майдони вазифасини ўташини таъкидлади. 

Мамлакатимизда мода индустриясини ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотларнинг янги моделларини яратиш, халқимизга дунё талабларига жавоб берадиган либослар намуналарини тақдим этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда хорижий дизайнер ва модельерлар билан узлуксиз, самарали ҳамкорликни ўрнатиш, замонавий ўзбек либосларини дунё миқёсида тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. 

– Ўзбек матолари ўзининг экологик тозалиги, жаҳон андозалари талабларига мослиги билан ном қозонган, – дейди "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг тайёр маҳсулотлар дизайнини ривожлантириш ва экспорт бўлими бошлиғи Умида Узоқова. – Мода ҳафталигида матоларимиз, либослар дизайнига оид эришган ютуқларимизни тўлақонли намойиш этиш имконияти пайдо бўлди. 

– Бу ҳафталикка таклиф этилганимдан ғоят мамнунман, – дейди италиялик дизайнер Антонио Гримальди. – Ўзбек миллий матолари, улардан тайёрланган либослар рангининг бетакрорлиги, бичими, ташқи кўриниши, кўркамлиги билан мени ғоят мафтун этди. 

Мода ҳафталиги юртимиз ва хорижлик дизайнерларнинг ижоди билан яқиндан танишиш, уларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун имкон яратиш, ёш дизайнерлар, модельерларнинг билим ва кўникмаларини янада бойитишдек мақсадларни кўзлайди. 

Мазкур ҳафталик доирасида ўзбек миллий матолари кўргазмаси, ёш модельерлар ижодининг намойиши, муаллифлик ишлари тақдимоти, ўқув семинарлари, ёшлар учун маҳорат сабоқлари, "Tashkent fashion performance" ўзбек ва хорижий дизайнерларнинг ижодига оид дефиле, миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. 

Ҳафталик ўзбек миллий ва замонавий матолари кўргазмаси ҳамда миллий либосларимиз намойиши билан бошланди. 

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

15.11.2017

http://uza.uz/oz/culture/yeshlar-izhod-saroyida-toshkent-moda-aftaligi-2017-tadbiri-b-14-11-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 68
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

13

 

 

10959

 

1859

 

604

 

Ижродаги мурожаатлар

 

0

 

767

 

292

 

45

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

10192

 

1559

 

559

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

124

 

80

 

64

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 241-26-00

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар