-
01. 05. 2014Юнус Ражабий
Бастакор, хонанда ва созанда, академик Юнус Ражабий аввало кенг маданий жамоатчиликка ўткир ширали овозга эга бўлган истеъдодли хонанда сифатида танилган. Хонандаликни бастакорлик билан бақамти олиб борган санъаткор ўзбек мусиқали драма жанрида самарали ижод этиб, куйлар, қўшиқлар, рақс куйлари, хор асарлари ёзди. У Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени ва Республика Давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси.
-
01. 05. 2014Озод Шарафиддинов
Адабиётшунос, адабий танқидчи О. Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилди. Тошкентдаги 14-ўрта мактабни, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факултетини тугатди (1951). Москвада аспирантурани тугатди, фан номзоди илмий даражасини олди (1955). Озод Шарафиддинов поезия муаммолари билан шуғулланди, ўзбек шеърияти ва унинг ҳолати ҳақида адабий-танқидий мақолалар ёзди.
-
01. 05. 2014Абдулла Қодирий (Жулқунбой)
XX аср ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, буюк романнавис Абдулла Қодирий истиқлол даврига келиб чин маънода ҳурмат ва эъзозга кирди. Ҳозирги кунда бир қатор кўчалар, боғлар, мактаблар, кутубхона ва институтлар ёзувчининг табаррук номи билан аталади. Адиб номидаги Тошкент Давлат маданият институтида энг билимдон талабаларга Абдулла Қодирий номидаги стипендия белгиланган. Бу даврга келиб қодирийшунослик деган фаннинг алоҳида йўналиши янгидан ривож топа бошлади.
-
01. 05. 2014ОйбекXX аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йилнинг 10 январида Тошкент шаҳрида, бўзчи оиласида дунёга келди. Олдин ўрта мактабда, 1922-1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таҳсил олди. Сўнгра Ўрта Осиё Давлат университетининг ижтимоий фанлар факультетида ўқишини давом эттирди.
-
01. 05. 2014Обид ЖалиловТаниқли театр ва кино актёри, театр санъатининг асосчиларидан бири Обид Жалиловнинг «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони, Давлат мукофоти, бир қатор орден ва медаллар соҳиби. Яратган образлари салбий ролларнинг моҳир ижрочиси сифатида ўзбек театр ва кино санъати тарихида ўчмас из қолдирган. Таниқли театр ва кино актёри Обид Жалилов 1896 йилда Тошкентда туғилган. Узининг ижодий фаолиятини 1920 йилда Маннон Уйғур ташкил қилган драма труппасида бошлаган.
-
01. 05. 2014Зикир МуҳаммаджоновЎзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби Театр ва кино актёри Зикир Муҳаммаджонов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1951 йилда ишдан ажралмаган ҳолда А. Н. Островский номидаги (ҳозирги Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат) Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Зикир Муҳаммаджонов 1938 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида актёр сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
-
01. 05. 2014Аброр ҲидоятовАктёр, Ўзбекистон Халқ актёри, Халқ артисти Аброр Ҳидоятов 1900 йилда Тошкентда туғилган. Ёшлигидан санъатга меҳр қўйган Аброр Ҳидоятов эски мактабда саводини чиқазди. 1918 йилда Маннон Уйғур Узбек Давлат драма театрини ташкил қилади ва унга Обид Жалилов, Сайфи қори Алимов, Аброр Ҳидоятов каби ёшларни жалб этади. Ғ. Зафарийнинг «Ҳалима»сидаги Неъмат, У.Ҳожибековнинг «Аршин мололон»идаги Аскер, Шиллернинг «Макр ва муҳаббат»идаги Вурмлар А. Ҳидоятовнинг театр саҳнасида яратган илк образлари бўлди.
-
01. 05. 2014Раҳим АҳмедовРаҳим Аҳмедов Ўзбекистон халқ рассоми. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени соҳибидир. Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937-1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947-1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди.
-
01. 05. 2014Абдулла АвлонийМаърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган.
-
01. 05. 2014Ғафур ҒуломЎзбек адабиётининг машҳур намояндаларидан бири Ғафур Ғулом мамлакатни ҳимоя қилиш ҳақидаги тантанавор шеърлар, ўтмиш сарқитларини қораловчи ҳажвиялар ва халқнинг кундалик ижодий меҳнатини олқишловчи асарлар муаллифи. У 60 йиллик юбилейи муносабати билан «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвонига сазовор бўлган (1963). 2000 йилда эса Ватан олдидаги унутилмас хизматлари учун унга «Буюк хизматлари учун» ордени берилди.
-
01. 04. 2014Саид Аҳмад
Ўзбек насрининг пешқадам арбобларидан бири Саид Аҳмад ҳикояларида Ойбекнинг психологик тасвир маҳорати, Ғафур Ғулом юмори, Абдулла Қаҳҳор баёнидаги ихчамлик мужассамдир. У Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофотига сазовор бўлган. "Буюк хизматлари учун" ва "Дўстлик" орденлари билан тақдирланган, "Ўзбекистон Қаҳрамони" деган юксак шарафли унвонга ҳам эгадир.
Саволлар ва жавоблар

-
26. 11. 2016Камалов А.А.
Савол: 31.05.2013йилдан бошлаб Юнусобод туманидаги "Ориент Бинес Центр" мажмуаси олдидаги "Геологоразведка" (АТС-234,АТС-235)бекатини узбошимчалик билан олиб ташлашди. Бу бекат неча йиллардан бери ахоли, ишчи-хизматчилар ва талабаларга (ТМИ, ТАТУ..) хизмат килиб келган ва унинг олиб ташланиши ушбу туманда яшовчиларга ва ташриф буюрувчиларга жиддий нокулайликларга олиб келаяпти. Менинг фикримча Узбекистон фукароларининг манфаати айрим корхона рахбарларининг манфаатидан юкори булса керак. Ушбу бекатнинг тикланиши "Ориент Бизнес Центр" корхонасига хеч кандай моддий зарар етказмайди. Хурмат билан, Камалов А.А. тел. 9517250.
-
25. 11. 2016С.Амонова
Савол: Ворислик ҳуқуқининг тартиби бўйича тушунча берсангиз?
-
23. 11. 2016С. АБДУЖАББОРОВА
Савол: Кафолат тушунчаси нима? Унинг тартиб-қоидалари, зарурат ва мажбуриятлари ҳақида маълумот берсангиз.