shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - 2018 Йил 13 Февраль Куни Шайхонтоҳур Тумани Ҳокимлигида Маҳалла Фуқаролари Йиғинлари Раислари Ҳамда Туман Кенгаши Депутатлари Иштирокида Қўшма Йиғилиш Ўтказилди
Фотогалерея
Видеогалерея
2018 йил 13 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказилди

  2018 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги мажлислар залида Шайхонтоҳур тумани ҳокими ташаббуси билан туманда жойлашган маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, жамоат ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

  Қўшма йиғилишда ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган масалалар, жумладан, Тошкент шаҳри аҳолисининг ташқи миграциясини ҳисобга олиш ва ушбу йўналиш бўйича тарғибот ишларини йўлга қўйиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 26 июлдаги “Тошкент шаҳри аҳолисининг ташқи меҳнат миграциясини ҳисобга олиш ва тарғибот ишларини йўлга қўйиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 180-ф-сонли фармойиши, туманда жойлашган маҳаллаларда банд бўлмаган аҳолини аниқлаш ҳамда уларни ишга жойлаштириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 27 майдаги “Маҳаллаларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 94-ф-сонли фармойишлари ижроси, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва таълим муассасаларида таҳсил олаётган тарбияси оғир ёшларни аниқлаш, уларга эътиборни кучайтириш, дунёқараши ва онгига ижобий таъсир кўрсатиш юзасидан, маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган уюшмаган ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 31 мартдаги “Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида “Замонавий маҳалла” марказлари намунавий лойиҳасини жорий қилиш тўғрисида”ги 333-сонли қарори асосида амалга оширилган ва амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

  Йиғилиш давомида Шайхонтоҳур тумани ҳокими томонидан юқоридаги масалалар юзасидан мавжуд муаммоларни бартараф этишда ҳар бир раҳбарнинг масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди. Хусусан, Шайхонтоҳур тумани 4 та секторларга ажратилган бўлиб, тегишли равишда туман ҳокими, туман прокурори, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси  бошлиғи томонидан ушбу секторлардаги ҳар бир йўналишда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича ишлар олиб борилади ҳамда мувофиқлаштирилади.

  Шайхонтоҳур туманининг ҳар бир сектори кесимида Тошкент шаҳри аҳолиси, айниқса ёшларнинг ташқи меҳнат миграцияси жараёнини мувофиқлаштириб бориш, чет давлатларга чиқиб келган ёшлар билан мунтазам равишда суҳбатлар олиб бориш, уларнинг онги ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай омилларнинг олдини олиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини, Ёшлар иттифоқи, туман Хотин-қизлар қўмитаси, жамоат ва давлат ташкилотларининг масъуллари иштирокида давра суҳбатлари ва очиқ мулоқот тарзидаги турли-туман учрашувлар ўтказилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, уларга иш қидириш жараёнида ҳар томонлама кўмак бериш юзасидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

  Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатларининг ташаббусига кўра, юқорида таъкидлаб ўтилган масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари ҳам ўзлари сайланган округлари миқёсида Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишлари асосида ҳамкорликда маҳалла фаоллари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан тўлақонли фаолият юритишга келишиб олдилар.

  Яна бир долзарб бўлиб турган масалалардан бири бу маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича манзилли ишларни ташкил этишдир. Ҳар бир инсон дунёга келар экан ўз ҳаёт йўли, мақсадлари ҳамда орзу-интилишлари билан яшайди, улар сари интилади. Бу мақсад йўлида албатта унга тўғри йўл кўрсата оладиган маҳалла ва жамоатчилик вакилларининг ўрни беқиёсдир. Шу нуқтаи назардан уюшмаган ёшларни аниқлаб, уларнинг тўғри йўлдан адашмасликлари, ўз устида ишлашлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш – давлат ва жамият келажаги учун катта пойдевор бўлиб хизмат қилади.

  Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 22 январдаги “Таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-ф-сонли фармойиши асосида туманда жойлашган таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг хулқида салбий ўзгаришлар аниқланганда, оилавий шароитига кўра бола тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар сезилганда ўқувчи таълим муассасасининг ички назоратига олиниши ва у билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилиши амалиётга жорий қилинган. Ҳозирги кунда туманда жойлашган таълим муассасалари, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳамкорлик асосида вояга етмаган ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ҳар қандай зарарли иллатлардан асраш ҳамда уларнинг бўш вақтларини турли хил фан ва спорт тўгараклари билан банд этиш ва шу асосида уларнинг хулқини намунавий тартибга келтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиб келмоқда.

  Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 31 мартдаги 333-сонли қарори яъни, “Замонавий маҳалла” марказларини барпо этиш йўналишида туманда барпо этилган “Лабзак” ва “Хувайдо” маҳалла марказлари намунаси асосида қолган маҳаллаларда ҳам қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ташкиллаштириш, ҳомий тадбиркорлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, иш жараёнида юзага келиш мумкин бўлган ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш бўйича ҳам маҳалла раислари ҳамда туман Кенгаши депутатлари билан келишиб олинди.

  Мажлис якунида халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлари, маҳалла раислари ҳамда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ушбу йўналишларда истиқболда ҳам ҳамкорлик асосида иш юритиш бўйича ҳамкорлик режаларини белгилаб олишди.

 

 

 



Печать 13 Февраль 2018 Ўқилди: 352


2018 йил 13 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказилди
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Сайтда фойдаланувчилар сони: 20
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

01.03.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

13

 

 

287

 

167

 

Ижродаги мурожаатлар

 

0

 

100

 

48

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

187

 

119

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар