shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Анумула Гитеш Сарма: Ўзбекистонда Наврўз Ўзгача Шукуҳ Билан Нишонланади
Фотогалерея
Видеогалерея
Анумула Гитеш Сарма: Ўзбекистонда Наврўз ўзгача шукуҳ билан нишонланади

  Наврўз байрами арафасида ЎзА мухбири Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Анумула Гитеш Сарма билан суҳбатлашди.

  –  Наврўз байрамининг моҳиятида эзгу ғоялар мужассам. Бу айём инсонларни тинчлик-осойишталикка, тотувлик ва бағрикенгликка, меҳр-оқибатга ундайди. Ободлик ва бунёдкорлик ҳисси билан яшашни тарғиб этади.

  Ўзбекистонда Наврўз ўзгача шукуҳ билан нишонланади. Юртингиздаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари янада фаоллашади. Ҳашарлар ташкил этилиб, ён-атроф қиш ғуборларидан тозаланади. Кўмакка муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатилади. Байрам шодиёналарида миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларингиз бирдек хурсандчилик билан иштирок этади. Ўзбекистон халқининг бундай аҳиллиги ва тотувлигига ҳавас қилса арзийди.

  Наврўз Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида, хусусан, Мумбай шаҳрида кенг байрам қилинади. Бу куни ёшу қари бир жойга йиғилиб, байрам таомларидан тановвул қилади. Дўстона ришталар янада мустаҳкамланади.

  Ҳиндистонда ҳам шунга ўхшаш байрам – Холи нишонланади. Бу куни одамлар бир-бирига турли рангдаги сувлар ва кукунлар сепади. Ранг-баранг кўчалар, куй-қўшиқлар айём файзига файз қўшади. Одамлар бир-бирларининг ҳол-аҳволидан хабар олади, ширинлик ва совғалар улашилади. Бу кунда ўзаро адоватга барҳам берилиб, гина-кудуратлар унутилади.

  – Жаноб элчи, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ривожи ва истиқболи ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик.

  – Ҳиндистон ва Ўзбекистон халқлари қадимдан дўстлик ришталари билан боғланган, маданиятимиз, урф-одат ва қадриятларимиз ўхшаш. Бугун биз ўзаро ҳамкорлигимизни замон талабига мос равишда изчил тараққий эттирмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг май ойида Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва муносабатларимизни стратегик шериклик даражасига кўтаришда муҳим омил бўлганини алоҳида таъкидлашни истардим. Ташриф чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатлар ўзаро ҳамкорлик ривожига юқори суръат бахш этди.

  2013 йилнинг май ойида Ҳиндистон Республикаси вице-президенти Ҳамид Ансорийнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди. Бугунги кунда ўзаро алоқаларимизнинг, хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришнинг янги имконият ва қирраларини кашф этиш йўлида иш олиб боряпмиз. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ахборот технологиялари, фармацевтика, пахтачилик, ипакчилик ва замонавий ишлаб чиқаришнинг бошқа қатор соҳаларидаги ҳамкорлигимизнинг истиқболи порлоқ. Ўзаро муносабатларимизнинг мустаҳкамланишида маданий-маърифий алоқалар ҳам катта ўрин тутади.

  Ўзбекистон мустақиллик йилларида замонавий саноат тармоғига эга, жадал тараққий этаётган мамлакатга айланди. Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланмоқда. Икки давлат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ҳам яхши йўлга қўйилган.

  – Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида нима дея оласиз?

  – Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик муҳити қарор топган. Турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ, ягона мақсад билан яшаётгани эътиборга сазовор.

  Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати мамлакат ва минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшмоқда. Ҳиндистон буюк истиқбол сари дадил одимлаётган Ўзбекистонни доим қўллаб-қувватлайди.

  Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Халқингизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман.

  ЎзА, Нодира Манзурова, 10.03.2014



Печать 10 Март 2014 Ўқилди: 1296


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар