shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Сумалак – Қувват Манбаи
Фотогалерея
Видеогалерея
Сумалак – қувват манбаи

  Наврўзи олам тобора яқинлашмоқда. Халқимиз тарихи ва маданиятининг узвий бўлаги бўлган Наврўз қадимий бўлишига қарамай, ҳамиша навқирон байрамдир.

  Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Наврўзни миллий анъаналаримизга мос тарзда муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кенг тус олаётир.

  Наврўз байрами билан боғлиқ кўплаб урф-одат, анъана ва маросимларимиз бор. Ана шундай қадриятлардан бири сумалак сайлидир. Азал-азалдан хонадонларда, маҳалла ва қишлоқларда кўпни кўрган кайвони онахонлар бошчилигида ўтказилган бундай тадбирлар катта шодиёнага айланиб кетган. Сумалак пишириш жараёнида кўплаб лапарлар, қўшиқлар ижро этилган. Сумалакни кўпчиликка улашиш эзгу амал ҳисобланган.

  Манбаларда қайд этилишича, Наврўз таомларидан бири бўлган сумалак пишириш билан боғлиқ қадриятларнинг ўз тарихи бор. Зукко аждодларимиз фасллар алмашадиган пайтда инсон вужудида рўй берадиган ўзгаришларни теран англаб, эрта баҳорда организмнинг дармондориларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайдиган ва кишига саломатлик, куч-қувват бахш этадиган сумалак, ҳалим, кўк сомса каби таомлар пиширган.

  Буюк бобокалонимиз Ибн Сино “Тиб қонунлари”да ушбу кўклам таомлари истеъмол қилинганда қувват ошишини қайд этган.

  Дарҳақиқат, олимларимиз томонидан сумалак, ҳалим таркиби ўрганилганда, уларда инсон ҳаёти учун муҳим бўлган витамин ва минераллар кўплиги аниқланган. Айниқса, буғдой майсасида унинг донига нисбатан бир неча баробар кўп дармондори бор экан. Бу витаминлар инсон вужудида модда алмашинув жараёнини яхшилайди, юракка қувват беради, толиқишнинг олдини олади, руҳий ҳолатни мўътадиллаштиради.

  Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг бундай бебаҳо анъана ва қадриятларини асл ҳолича сақлаш ва изчил давом эттириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 февралда қабул қилинган “2014 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ушбу айёмни миллий анъаналаримизга, асрлар синовидан ўтган бебаҳо қадриятларга мос ҳолда нишонлаш борасида кенг кўламли вазифалар белгиланган.

  Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Вилоят ая Ниғмонова ҳар йили кўкламда маҳалла кайвонилари, қўни-қўшниларни жамлаб, сумалак сайлини ўтказишга одатланган.

  – Сумалак пишириш ўзига хос рамзий маънога эга қадимий удумлардан бўлиб, унинг замирида аждодларимизнинг эзгу тушунчалари ётади, – дейди Вилоят ая. – Истиқлол йилларида ота-боболаримизнинг ана шу анъанаси қайта тикланиб, уни асл ҳолича давом эттириш имконига эга бўлдик. Бизнинг маҳалламиз аҳли ҳам ҳар йили сумалак сайли ўтказади.

  Маҳалла фаоллари онахонларнинг тажрибаларини ёшлар орасида оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратади. Маҳалла гузарида турли байрамлар муносабати билан тадбирлар, авлодлар учрашувлари ташкил этиш анъанага айланган.

  – Аждодларимизнинг урф-одатларини асраб-авайлаш, уларни ёш авлод онгу шуурига сингдириш маҳалла фаоллари зиммасига алоҳида масъулият юклайди, – дейди «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусан Абдулҳаев. – Зеро, истиқлол йилларида юртимизда улуғ байрамларни нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида халқимизнинг қадимий удумлари тимсолида элу юрт орасида ободончилик, бунёдкорлик, маъмурчилик ғояларини кенг ёйиш ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди.

  Ҳадемай юртимизга Наврўзи олам кириб келади. Бободеҳқон умид билан ерга ниҳол қадайди. Асрлар оша янграётган куй-қўшиқлар садоси борлиқ узра янада баланд пардаларда жаранглайди. Кайвони момоларимиз дошқозон осиб, барчани сумалак сайлига чорлайди. Аждодлардан авлодларга ўтиб, инсон камолотига хизмат қилиб келаётган эзгу қадриятларимиз шу тахлит бардавом яшайверади.

  ЎзА, Баҳор Хидирова, 10.03.2014



Печать 10 Март 2014 Ўқилди: 1278


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар