shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Футболчиларимиз Осиё Кубогида Иштирок Этади
Фотогалерея
Видеогалерея
Футболчиларимиз Осиё кубогида иштирок этади

  Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йили Австралия яшил майдонларида ўтказиладиган Осиё кубоги мусобақаси саралаш турнирини якунлади.

  Саралаш мусобақасининг “Е” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги – олтинчи тур учрашувини Бирлашган Араб Амирликлари футболчиларига қарши ўтказди. Ҳар икки терма жамоа вакиллари муддатидан олдин Осиё кубогининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритган бўлса-да, “Бунёдкор” стадионидаги учрашув кескин курашларга бой бўлди.

  Биринчи бўлимда устунлик ҳамюртларимиз томонида бўлганига қарамай, бутун жамоа бўлиб ҳимояланган рақиб дарвозасига йўл топишнинг имкони бўлмади.

  Ўйиннинг иккинчи ярмида Виталий Денисовнинг хатосидан унумли фойдаланган Исмоил Ал-Ҳаммадий ҳисобни очди. Футболчиларимиз мағлубиятдан қутулиш учун ҳужумни янада кучайтирди. Бу уринишлар ўз самарасини берди. 84-дақиқада Сардор Рашидовнинг қанотдан оширган тўпини истеъдодли ҳужумчи Игорь Сергеев боши билан рақиб дарвозаси тўрига аниқ жойлади.

  Учрашувнинг қолган дақиқаларида ўзбек чарм тўп усталари олдинга интилган бўлса-да, ғалаба тўпини киритиш учун вақт етишмади – 1:1.

  Саралаш мусобақаси якунига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва келаси йили қитъамизнинг футбол бўйича энг нуфузли мусобақаси – Осиё кубогида иштирок этади.

  ЎзА,  05.03.2014



Печать 06 Март 2014 Ўқилди: 1172


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар