shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Биометрик Паспорт – Фуқаро Ҳуқуқ Ва Эркинликларининг Ҳимояси
Фотогалерея
Видеогалерея
Биометрик паспорт – фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояси

  2014 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элга фақат биометрик паспорт билан чиқиши мумкин. Мазкур чора Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин ТЎРАХЎЖАЕВ ЎзА мухбирига мамлакатимиз паспорт тизимига киритилган бу янгилик ва мазкур ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

  – Ўзбекистонда халқаро намунадаги биометрик паспорт – унинг эгасининг фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатни расмийлаштириш ҳамда бериш 2011 йилдан бошланди, – дейди Н.Тўрахўжаев. – Бу борадаги ишлар Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 23 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2011 йил 5 январда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари асосида амалга оширилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти – бу унинг эгаси шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканини тасдиқловчи ички муомаладаги ҳужжат бўлиб, биометрик идентификация воситаларига эга машина ўқийдиган расмий ҳаракатланиш, яъни ташқи муомаладаги ҳужжат вазифасини ҳам ўтайди.

  Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан тавсия қилинган машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатларининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

  ИКАОнинг паспорт ва бошқа ҳаракатланиш ҳужжатларининг ягона халқаро стандарт ҳамда хусусиятларини ишлаб чиқиш ваколати Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳам ратификация қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциядан (Чикаго конвенцияси) келиб чиқади. Мазкур конвенция фуқаро авиацияси парвозларини самарали амалга ошириш ва тартибга солиш учун қўйиладиган ва йўловчиларни чегара назоратидан ўтказишда текшириш ҳақидаги низомни ўз ичига олган кенг кўламли талабларни ўзида мужассам этган. ИКАО Чикаго конвенциясига мувофиқ халқаро фуқаро авиациясини хавфсиз ва тартибли ривожлантиришни таъминлашга қаратилган стандартларни тасдиқлайди, миллий паспортлар ва бошқа ҳаракатланиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар, шунингдек, бу талабларни бутун дунёда жорий этишга кўмаклашиш мақсадида тадбирлар, йўриқнома ва ҳуқуқий ҳужжатларни замонавий даражада ишлаб чиқади ҳамда маъқуллайди.

  ИКАО машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатининг стандартларини ишлаб чиқишда таянган низомга кўра, ваколатли давлат органлари йўловчиларни расмий текширишни соддаллаштирадиган бўлса, бу ҳолда ушбу органлар фуқароларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари ишончлилиги ва текшириш тадбирлари самарали амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилиши лозим. Буни ИКАОга аъзо барча давлатлар эътироф этди (ИКАО таркибига 191 давлат киради, Ўзбекистон Республикаси мазкур ташкилотга 1993 йилда аъзо бўлган) ва машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатларини стандартлаштириш давр талаби эканини тасдиқлади.

  ИКАО томонидан ишлаб чиқилаётган машина ўқийдиган расмий ҳаракатланиш ҳужжатининг халқаро хусусиятлари миллий ва халқаро хавфсизликка кўмаклашган ҳолда, ушбу ҳужжат назоратини соддалаштиради ва унинг ҳақиқийлигини глобал миқёсда таъминлайди. Инсонни унинг ўзига хос физиологик хусусиятларини текшириш орқали, жумладан, интеграл схемада сақланадиган маълумотлар ёрдамида автоматик тарзда аниқлаш воситаларини жорий этиш (биометрик индентификация) авиакомпаниялар ҳамда ваколатли органлар ходимлари томонидан ўтказиладиган текширувларни енгиллаштиради. Масалан, йўловчилар ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини тезлаштиради, ҳуқуқий тартибга риоя этиш, машина ўқийдиган ҳаракатланиш ҳужжатларининг хавфсизлик даражасини оширади ва уларни сохталаштиришдан ҳимоя қилади, шу тариқа ҳужжатнинг ҳақиқий эгаси учун сафарга чиқиш ҳамда чегара назоратидан ўтиш чоғида визани расмийлаштириш жараёнини енгиллаштиради.

  ИКАОнинг DOC 9303 талабига биноан машина ўқийдиган расмий ҳаракатланиш ҳужжатининг интеграл схемаси ҳам биометрик идентификацияни амалга ошириш учун ҳужжат эгасининг шахсий маълумотлари қайд этилган саҳифани, ҳужжат эгасининг электрон фотосурати, шунингдек, бу ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган калит (сертификат)ни ўз ичига олиши ҳамда ундаги ахборот яхлитлигини таъминлаши лозим.

  Биометрик ҳужжатни персоналлаштириш (тайёрлаш) ваколатига эга давлат органлари томонидан ҳужжатнинг келиб чиқиши ҳақиқийлигини (уни тайёрлаган мамлакат ёки орган) тасдиқловчи ва машина ўқийдиган расмий ҳаракатланиш ҳужжатининг интеграл схемасига ноқонуний ўзгартишлар киритилишига (сохталаштириш ёки фирибгарликка) тўсқинлик қиладиган ўзига хос калитларни (CSCA имзосини тасдиқлайдиган ваколатли миллий марказ сертификатларини) ишлаб чиқиш орқали ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланади.

  Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқлайдиган биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан ИКАОнинг DOC 9303 талабларига мувофиқ персоналлаштирилади.

  Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортининг чипи ахборотнинг очиқ қисми (фотосурат, машина ўқийдиган қисмдаги маълумотлар ва имзоларни тасдиқлаш миллий маркази сертификати) ва ахборотнинг ёпиқ қисмини (бармоқ излари) ўз ичига олади.

  Замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ўтказиш чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиш тартиб-қоидасини соддалаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида шу йил 6 февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

  Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2014 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга оширилади. Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги чет элга чиқувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспорти ўз вақтида ҳужжатлаштирилишини таъминлаши лозим.

  Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий давлатлардаги муассасаларининг маълумот тўплайдиган барча пунктлари биометрик паспортни расмийлаштириш масаласи бўйича фуқароларни режа асосида қабул қилишини ташкил этиш учун зарур ускуналар билан таъминланди.

  Давлат персоналлаштириш марказида маълумот тўплаш пунктлари томонидан биометрик ҳужжат тайёрлаш ҳамда кейинчалик уни Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти асосида персоналлаштириш учун шакллантирилган электрон ариза олиш ва уларга ишлов беришни таъминлайдиган барча зарур техник ва технологик шароитлар яратилган.

  Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросида биометрик паспорт бўлса, бу халқаро мезонлар талабларига риоя этишни таъминлайди, хорижий давлат органларининг мамлакатимиз фуқаросининг паспортига нисбатан ишончини оширади, чегара назоратидан ўтиш жараёнини енгиллаштиради, паспортнинг техник жиҳатдан ишончлилик даражасини оширади. Зеро, ушбу ҳужжатларни тайёрлашда фуқаро шахсини тасдиқлаш нуқтаи назаридан ҳужжатнинг ишончлилигини кафолатлайдиган технологиялардан фойдаланилмоқда.

  ЎзА, Меҳрибон Маметова, 05.03.2014



Печать 06 Март 2014 Ўқилди: 1166


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар