shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Галдаги Вазифалар Белгилаб Олинди
Фотогалерея
Видеогалерея
Галдаги вазифалар белгилаб олинди

  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг пленуми бўлиб ўтди.

  Унда партиянинг 2013 йилдаги фаолияти якунлари ва 2014 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳисоботи ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар кўриб чиқилди.

  Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси марказий кенгаши раиси С.Отамуродов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У.Муҳаммадиев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш, барча соҳаларни изчил тараққий эттириш орқали халқимизнинг ҳаёт сифатини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

  2013 йилда турли йўналишлар бўйича 13 лойиҳа амалга оширилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолияти нисбатан яхшиланиб, ҳудудий ва маҳаллий партия ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ҳамкорлик муносабатлари кенгайди.

  Партия гуруҳларида эришилган натижалар билан бир қаторда, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ва фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига киритилаётган масалаларнинг аксарияти миллий ҳунармандликни ривожлантириш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва туризмни юксалтириш билан чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, партиянинг сайловолди платформасида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, фан-таълим, иқтисод, хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли саломатлиги ва экология масалалари борасида ҳам устувор вазифалар белгиланган.

  2014 йилга мўлжалланган устувор йўналишларда "Соғлом бола йили" Давлат дастури ва партия иш режасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда барча даражадаги партия ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари ташаббус кўрсатишларига асосий эътибор қаратилган. Бунда ёшларни замонавий касб ва мутахассисликларни эгаллашга рағбатлантириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, қўллаб-қувватлашнинг давлат ҳамда нодавлат тизимларини ривожлантириш, таълим тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш устувор аҳамият касб этади.

  Йиғилишда партия фракциясининг парламент назорати йўналишидаги фаолияти ҳам муҳокама қилиниб, жорий йилда фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш лозимлиги қайд этилди.

  Тадбирда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари ўртасида “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, “Энг намунали туман (шаҳар) кенгаши”, “Энг намунали ҳудудий партия ташкилоти” анъанавий кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди.

  ЎзА, Сайёра Шоева, 04.03.2014



Печать 05 Март 2014 Ўқилди: 1044


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар