shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Маҳалла Раислари Малака Оширмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Маҳалла раислари малака оширмоқда

  Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоятидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари), уларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, масъул котиблари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбарлари учун ўқув-семинарлари бўлиб ўтмоқда.

  Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ш.Орипова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Абдураззоқов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида маҳалланинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро алоқалари мустаҳкамланиб, вазифалари кенгайиб бораётганини таъкидлади.

  Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 10 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам маҳалла институтининг нуфузини оширишни юксалтиришга қаратилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

  – Мазкур қарорга мувофиқ ташкил этилган ўқув курси маҳалла ходимлари масъулиятини оширишга хизмат қилади, – дейди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори Абдурашид Ортиқов. – Малака оширишда ўқитишнинг замонавий услубларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланмоқдамиз. Бунинг учун машғулотларга Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари ва амалиётчи мутахассислар жалб этилган. Ўқиш самарадорлигини таъминлаш учун тингловчилар белгиланган режа-жадвал асосида босқичма-босқич малака оширади.

  Ўқув машғулотларида тингловчилар соҳага оид қонунчилик билан яқиндан танишади. Маҳалла ҳудудида ёшларни касбга йўналтириш, маърифий ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари, аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ҳудудларни ободонлаштириш каби муҳим вазифаларни амалга оширишда етарли билим ва кўникмага эга бўлади.

  Айни пайтда Сурхондарё вилоятида 115 қишлоқ, бешта шаҳарча, 712 маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритмоқда. Уларда барча зарур шароит яратилган бўлиб, фуқаролар йиғинлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланмоқда.

  Дастлабки ўқув машғулотида Термиз шаҳри ва вилоят туманларидан 25 маҳалла фуқаролар йиғини раиси малакасини оширди.

  ЎзА, Х.Маматрайимов, 04.03.2014



Печать 05 Март 2014 Ўқилди: 1073


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар