shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Дипломатларнинг Шахмат Мусобақаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Дипломатларнинг шахмат мусобақаси

  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ходимлари ўртасида анъанавий шахмат турнири бўлиб ўтди.

  Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан дипломатлар ўртасида шахмат бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада Афғонистон, Бангладеш, Вьетнам, Германия, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Украина, Франция элчихоналари жамоалари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ўзаро куч синашди.

  Мусобақа Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ қоидаларига мувофиқ Швейцария тизими асосида ўтказилди. Унда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни германиялик дипломатлар эгаллади.

– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари қатори шахмат ҳам жадал ривожланмоқда, – дейди Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе. – Ўзбекистонлик шахматчиларнинг жаҳон спорт майдонларида қўлга киритаётган ютуқлари ҳам бундан далолат беради.

  ЎзА, Бобур Обидов, 03.03.2014



Печать 04 Март 2014 Ўқилди: 1077


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар