shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Самарадорликни Ошириш Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея
Самарадорликни ошириш йўлида

  Навоий вилоятининг Кармана туманида ички ишлар идораларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ички ишлар бошқармалари ходимлари ва мутахассислар иштирок этди.

  Тадбирда ички ишлар тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлиги нормаларини белгиловчи давлат сервер хоналарини ташкил этиш, ходимларнинг компьютер саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.

  – Ахборотларни йиғиш, алмашиш, маълумотларни қайта ишлашда АКТнинг ўрни ортиб бормоқда, – дейди Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилиш гуруҳи катта инспектори Фаррух Ёқубов. – Тизимнинг марказлашган ҳолда назорат қилиш имконини берувчи дастурий таъминот билан таъминлангани, “Ариза-шикоятлар” дастурининг жорий этилгани “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ички ишлар идораларидаги ижроси устидан назоратни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, “Ишонч телефонлари”, “Назорат” номли янги дастурларнинг татбиқ этилаётгани иш самарадорлиги ва тезкорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.

  Президентимизнинг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириб бориш тўғрисида”ги қарори ва Ички ишлар вазирлигининг тизимда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид тегишли фармойишлари бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

  Семинар якунида соҳа мутахассислари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

  ЎзА, Н.Раҳимов, 03.03.2014



Печать 04 Март 2014 Ўқилди: 1031


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар