shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Улуғ Аждодларга Эҳтиром
Фотогалерея
Видеогалерея
Улуғ аждодларга эҳтиром

  Шу кунларда ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаси, шоир ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

  Тошкент юридик коллежида бўлиб ўтган «Буюк аждодларга муносиб эҳтиром» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий ўзлигимизни англаш, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғояларни кенг тарғиб этиш борасида улкан ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

  Заҳириддин Муҳаммад Бобур беназир шоир ва олим сифатида жаҳон адабиёти ва илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган. Унинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи асарлари инсониятни асрлар оша комилликка ва ўзаро ҳамжиҳатликка чорлаб келмоқда. Айниқса, адибнинг тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва жўғрофияга оид нодир асарлари ўтмишимиз, бой маънавий меросимиз ҳақида кўплаб маълумотлар бериш билан бирга, ўзлигимизни англашда муҳим манба бўлиб хизмат қилаётир.

  – Буюк бобокалонимизнинг элнинг ҳурматига сазовор бўлмоқни истасанг, хулқингни рост қил, тўғриликка одатлан, деган ўгитлари биз, ёшлар учун ибрат манбаидир, – дейди коллеж ўқувчиси Мадина Обидова. – Бу ҳикматли сўзлар бизни яхшилик сари етаклайди, аждодларимизнинг муносиб давомчилари бўлиб вояга етишга, саховатли, меҳр-оқибатли, билимли инсон бўлишга даъват этади.

  Тадбирда шоир асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилиб, ғазалларидан намуналар ўқилди.

  ЎзА, Б.Мелиқулова, 13.02.2014



Печать 14 Февраль 2014 Ўқилди: 1042


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар