shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Мусобақаларга Тайёргарлик Қизғин
Фотогалерея
Видеогалерея
Мусобақаларга тайёргарлик қизғин

  2016 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўраётган таэквондочиларимиз жорий йилги спорт мавсумида қатор халқаро турнирларда иштирок этишади.

  Спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва муносиб иштирок этишида давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётир.

  Бугунги кунда мамлакатимизда йигирма мингдан ортиқ ўғил-қиз таэквондо билан мунтазам шуғулланмоқда. Ўзбек таэквондо усталари халқаро миқёсда қўлга киритилаётган натижалар бўйича дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилган. Спортчиларимиз 2013 йили Германия, Жанубий Корея, Хитой ва Россия каби давлатларда ўтказилган турли нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олгани бунинг ёрқин ифодасидир.

  Таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Мисрнинг Луксор шаҳрида ўтаётган "Luxor Open – 2014" халқаро турнирида иштирок этмоқда. Ўттиздан зиёд давлат вакиллари қатнашаётган турнирда Ватанимиз шарафини Сарвар Шералиев, Абубакр Расулов, Дмитрий Шокин, Никита ва Максим Рафалович, Жасур Бойқўзиев, Умида Абдуллаева, Гўзал Норбобоева, Зария Қосимова, Дилдора Элиева, Малика Комилова каби спортчилар ҳимоя қилишмоқда.

  Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясидан маълум қилишларича, жорий йилда таэквондочиларимиз Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Голландия, Германия, Швейцария, Жанубий Корея, Австралия, Аргентина, Греция, Россия, Украина, Сербия, Таиланд ва Францияда ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этишни режалаштирган.

  ЎзА, Байрам Айтмуродов, 12.02.2014



Печать 13 Февраль 2014 Ўқилди: 1019


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар