shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Улуғ Шоирга Эҳтиром
Фотогалерея
Видеогалерея
Улуғ шоирга эҳтиром

  Президентимиз раҳнамолигида қадимий анъана ва қадриятларимизни тиклаш, улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди, бой маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Миллий адабиётимизнинг йирик намояндаларидан бири, улуғ шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллигини муносиб нишонлаш, унинг бой илмий-адабий меросини кенг тарғиб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

  Элликқалъа санъат ва педагогика коллежида бўлиб ўтган “Бобур издошлари” номли адабий кечада истиқлол йилларида Бобур сиймоси, унинг бетакрор ижоди ва фаолиятига муносабат тубдан ўзгаргани, хусусан, унинг “Бобурнома” асари, ғазал ва рубоийлари ёш авлодни меҳр-оқибат, Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

  – Бобур ижоди нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё халқлари томонидан севиб ўқилади. Биргина “Бобурнома”нинг ўзи ўттиздан ортиқ тилларга таржима қилиниб, китоб ҳолида чоп этилгани бунинг тасдиғидир. Бобур ва унинг авлодлари даврига оид бебаҳо манбалар жаҳоннинг етмишдан зиёд музейларида сақланаётгани ҳам бу қизиқишнинг далилидир, – дейди туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ойша Матниёзова.

Тумандаги барча ўрта-махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари раҳбарлари, адабиёт ўқитувчилари иштирок этган адабий кечада Бобур асарларидан намуналар ўқилди, ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари кечага алоҳида файз бағишлади.

  ЎзА, А.Ортиқбоев, 11.02.2014



Печать 12 Февраль 2014 Ўқилди: 1039


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар