shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Ўзбекистон – Ҳиндистон Бизнес-Форуми
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес-форуми

  Пойтахтимизда 10 февраль куни Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.

  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон Фармацевтика маҳсулотлари экспортини ривожлантириш кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда икки мамлакатнинг фармацевтика соҳаси учун масъул ташкилотлари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи Дилшод Расулов Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

  Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, сармояларни ҳимоялаш ва рағбатлантириш, икки томонлама солиқдан қочишга оид битимлар амал қилади. Ўзаро савдода энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. Ўзбекистон Ҳиндистонга қурилиш материаллари, рангли металлар, пахта ва кўнчилик хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар экспорт қилади. Ҳиндистондан Ўзбекистонга фармацевтика маҳсулотлари, механик ва электрон ускуналар, оптик асбоблар, пластмасса ва пластмассадан тайёрланган маҳсулотлар импорт қилинади. 2013 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 242 миллион АҚШ долларидан ошди.

  Ўзбекистонда ҳинд тадбиркорлари сармояси иштирокида тузилган олтмиш бешта қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар тўқимачилик, кўнчилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, сайёҳлик, улгуржи савдо ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларга ихтисослашган. Мамлакатимизда Ҳиндистоннинг йигирмага яқин етакчи фирма ва компанияси ўз ваколатхонасини очган.

  – Ўзбекистон улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат, – деди Ҳиндистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини ривожлантириш кенгашининг минтақавий директори Абҳай Кумар Синҳа. – Мамлакатингизда барча соҳалар қатори фармацевтика саноати ҳам жадал ривожланмоқда. Ушбу ташрифдан мақсадимиз Ўзбекистон фармацевтика компаниялари вакиллари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, соҳага оид вазирлик ва идоралар, фирма ва компаниялар вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришдир.

  Форумда ҳиндистонлик ишбилармонларга мамлакатимиз иқтисодиётига сармоя жалб этишнинг муҳим йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Меҳмонлар юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиздаги махсус индустриал зоналарда сармоядорлар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар билан таништирилди.

  Анжуманда икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш орқали савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, Ҳиндистон компанияларини мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнига кенг жалб этишга оид масалалар муҳокама қилинди.

  Бизнес-форум якунида Ўзбекистоннинг қатор компания ва корхоналари, Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперацион биржа ўтказилди.

  ЎзА, Нодира Манзурова, 10.02.2014



Печать 11 Февраль 2014 Ўқилди: 1001


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар