shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Навоийни Ўрганиш Саодати
Фотогалерея
Видеогалерея
Навоийни ўрганиш саодати

  Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Алишер Навоий – шеърият мулкининг султони” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.

   Вилоят халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда профессор-ўқитувчилар ва институт тингловчилари иштирок этди.

  Анжуманда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган улкан ҳиссаси, асарларидаги теран ижтимоий фалсафа моҳияти, улуғ шоир ижодининг ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва самимият туйғуларини мустаҳкамлашдаги беқиёс аҳамияти хусусида сўз юритилди.

  – Алишер Навоий халқимизнинг фахри, маънавиятимиз қуёшидир, – деди филология фанлари доктори Сиддиқжон Мўминов. – Она тилига муҳаббат, унинг бойлиги, буюклиги ва жозибасини англаш туйғуси, аввало, шу улуғ зот асарлари орқали шууримизга сингади. Навоийни англаш ўзликни англаш демакдир. Шу боис мустақиллик йилларида Президентимиз раҳнамолигида Алишер Навоий ижодини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, кенг тарғиб этиш, буюк мутафаккир илгари сурган эзгу ғояларни ёшларга ўргатишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

  Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллигига бағишланган тадбирлар вилоятдаги барча таълим муассасалари, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида бўлиб ўтмоқда.

  ЎзА, М.Сулаймонов, 06.02.2014



Печать 07 Февраль 2014 Ўқилди: 1033


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

454

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

41

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

413

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар