shayhontohur.tashkent.uz Shayhontohur.Tashkent.Uz - Совуқ Сув Таъминоти Ва Канализация Хизматлари Учун Ҳақ Тўлаш Тартиби
Фотогалерея
Видеогалерея
Совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби

    Абонентлар билан берилган сув ва қабул қилиб олинган оқава сувлар учун тўловлар ҳисоб-китоби амалдаги қонунлар асосида тегишли истеъмолчилар гуруҳи учун ўрнатилган тарифлар бўйича, сув ўлчови асбобларининнг ҳисоб-китоб муддатида кўрсатган маълумотлари, узатилган оқава сувлар миқдори ҳақидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Сув ўлчов асбоби билан таъминланмаган абонентлар томонидан сарф қилинган сув миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

1. Давлатга қарашли уй-жой сектори бўйича:
а) Сув-оқава корхонасининг техник имконияти ва истеъмолчининг техник соз холатдаги сув ўлчови қурилмаси (узел) бўлган ҳолларда сув-оқава корхонаси ўз кучи ва маблағи ҳисобига ўрнатиладиган назорат сув ўлчови асбоби бўйича. Бир сув киритиш шаҳобчасида ўрнатилган назорат сув ўлчови асбобининг ишлаш муддати маҳаллий шароитга қараб, текин ҳафталик муддатдан оз бўлмаган муддатда аниқланади. Назорат сув ўлчови асбобининг маълумотларидан бир хил турдаги, бир хил шароитдаги бошқа уйлар учун фойдаланиш мумкин.
б) Назорат сув ўлчови асбобларини ўрнатиш учун техник шароит бўлмаган ҳолларда – тадбиқдаги сув истеъмоли нормалари бўйича.
в) Истеъмолчида беҳуда сув сарфини (носоз санитария-техник асбоблари, уйнинг ички тармоқлари, дарахтларни суғориш учун) аниқлаш учун назорат сув ўлчови асбобларини ўрнатиш техник шароити бўлмаган ва абонент томонидан носозликларни сув-оқава корхонаси белгилаган муддатда йўқ қилиш тадбирлари бажарилмаган ҳолларда – сув тармоғининг сув ўтказиш қуввати бўйича, қўйидаги формула билан аниқланади:
Q=2,65×F×T×
бунда, F- ёпқич(задвижка)нинг кундаланг кесими майдони, м2
                 T- вақт
                 H- сувнинг босими
бўлиб, сув миқдори 24 соат ойнинг календарь бўйича кунлари давомида оқиб турган деб ҳисобланади ва абонентнинг хўжалик юритиш ва молия маблағлари ҳисобига қопланади.
2. Соҳа, корхона, кооператив ва ҳусусийлаштирилган уй-жойлар (квартиралар) – фуқаролар шахсий эгалигида бўлган уй-жойлар учун 1 (б) банд бўйича аниқланади.
3. Болалар боғчалари, болалар уйлари, маданият уйлари ва клублар учун 1 (в) банд бўйича сув киритиш тармоғининг кунига 12 соат (суткасига) фойдаланиш ҳисобидан аниқланади.
4. Саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалик, савдо, маиший ва бошқа ташкилотлар учун 1 (в) банди бўйича аниқланади.
Абонентлар томонидан оқава тармоғига ташланган оқава сув сувлар миқдори, коммунал сув тармоғидан сарф қилинган сув миқдорига тенг қилиб қабул қилинади.
Марказий иссиқ сув тармоғи бўлган уй-жой ва жамоат иморатларининг оқава сувлари 1,3 коэффициент билан олинади.
Сув-оқава корхоналари хокимият билан келишилган жадвал асосида янги қурилаётган иншоатлар, ёзги мавсумда ишловчи савдо ташкилотлари, аҳоли яшаш жойларининг йўл хўжалиги ва ободонлаштириш иншоатлари учун вақтинчалик лойиҳа бўйича сув таъминоти учун рухсат бериш ҳуқуқига эга. Иншоатларни юқорида кўрсатилган ҳолларда вақтинчалик сув билан таъминланганда, одатда сув ўлчови асбоби ўрнатилмайди. Вақтинчалик сув таъминоти тармоғида сарф қилинган сув миқдори амалдаги истеъмол нормалари бўйича ҳисобланади ва тузилган шартнома ёки ариза-мажбуриятда кўрсатилади.
Сув-оқава корхонаси билан шартнома мунасабатларида бўлган асосий абонентга бошқа абонентлар – субабонентлар уланган бўлса; уларга берилган сув ва улардан қабул қилиб олинган оқава сув учун тўловлар ҳисоб-китоби: сув сарфи алоҳида ҳисобланган ҳолларда субабонент таалуқли бўлган истеъмолчилар гуруҳи учун ўрнатилган тарифлар бўйича, сув сарфининг алоҳида ҳисоби бўлмаган ҳолларда – асосий абонент таалуқли бўлган истеъмолчилар гуруҳи учун ўрнатилган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Коммунал иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан иситиш ва марказлашган иссиқ сув таъминоти заруриятларига берилган учун тўловлар, сув ўлчови асбоблари маълумотлари бўйича ҳақиқий берилган сув миқдори учун, иссиқлик энергиясини истеъмол қилувчи субабонентлар учун ўрнатилган тариф бўйича амалга оширилади.
Иссиқлик таъминоти ташкилотлари субабонентлар билан ҳисоб-китоб қилаётган вақтда, сув-оқава корхонасидан олинган сув ва субабонентларга норма бўйича берилган иссиқ сув миқдори ўртасида фарқ пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолда фарқ асосий абонент – иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобига қопланади.
Иссиқлик таъминоти ташкилотларида техник имкониятлар йўқлиги сабабли сув ўлчови асбоблари ўрнатилмаган ҳолларда иссиқлик таъминоти ва марказлашган иссиқ сув билан таъминлаш учун берилган сув миқдори:                      коммунал иссиқлик таъминоти ташкилотлари учун 1 (а,б) банди, бошқа вазирликлар ва соҳалар ташкилотлари учун 1 (в) банди бўйича аниқланади.
Абонентлар билан уларга берилган сув ва улардан қабул қилиб олинган оқава сувлар учун тўловлар, сув-оқава корхонаси томонидан тузилган тўлов ҳужжатлари ёки ўз-ўзига хизмат кўрсатиш йўли билан абонент томонидан тузилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Абонент тўлаши лозим бўлган тўловларни субабонентлар ўртасида бўлиб чиқиш абонент томонидан бажарилади. Сув-оқава корхонаси асосий абонент ва субабонентлар, аҳоли ўртасидаги ҳисоб-китоб масалалари бўйича келишмовчиликларни (баҳоларни) кўриб чиқмайди.
Абонентлар билан ҳисоб-китоб қўйидаги тартибда амалга оширилади:
- саноат ташкилотлари ва унга тенглаштирилган турли қурилиш ва эгаликдаги ташкилотлар учун режали тўловлар ва белгиланган муддатларда тўла-тўкис тўловларни амалга ошириш йўли билан;
- бошқа абонентлар (кўчада ўрнатилган сув шаҳобчаси-крандан фойдаланувчи фуқаролардан ташқари) сув-оқава корхонаси берган тўлов талабномалари ёки абонентларнинг ўзлари (ўз-ўзига хизмат кўрсатишда) томонидан тузилган ҳисоб(счет)лар бўйича – бир ойда икки мартагача;
- кўчаларга ўрнатилган сув кранларидаги (шаҳобчаси) сувдан фойдаланувчи фуқаролар учун, сув-оқава корхонаси берадиган ҳисоб(счет)лар бўйича хокимият ўрнатган муддатларда; кўчаларда ўрнатилган, Давлат санитария назорати томонидан ичимлик сув сифатида фойдаланиш учун руҳсат берилган маҳаллий сув манбааларидан фойдаланувчи фуқаролар истеъмол қилган сув учун тўловлардан озод қилиниши мумкин.
Маҳаллий манбааларидан олинаётган сувлар ичиш учун яроқли бўлмаган ҳолларда, аҳоли кўчаларда ўрнатилган сув кранларидан олинган сув учун тўловлардан озод қилинмайди.
Абонентлар (корхона, ташкилотлар) Давлат банкининг “Халқ хўжалигида нақд пулсиз тўловлари амалга ошириш” бўйича кўрсатмаси асосида, сув ва оқава сувлар учун тўловларнинг тўлов талабномаларини инкассо қилиш, тўловчилар акцептисиз уларнинг банк муассасаларидаги ҳисоб рақамларидан сув-оқава корхонаси тўлов талабномаларида кўрсатган маблағларни олиш усули билан амалга оширилади.
Абонентлар (фуқаролар) сув ва оқава сувлар учун тўловларни Давлат банкининг жамғарма кассалари орқали, аҳоли яшаш жойларида улар бўлмаган ҳолларда хокимиятлар ўрнатган тартибда амалга оширилади.
Абонентларнинг сув ва оқава сувлар, ҳамда сув-оқава корхонаси вакиллари томонидан бажарилган ишлар ва хизматлар учун тўловларни бевосита нақд пул билан амалга оширилиши ман қилинади ва бу ҳолларда абонентларнинг шикоятлари қабул қилинмайди. Юқоридаги тартибни бузган сув-оқава корхонасининг маъсул ходимлари амалдаги қонунлар асосида жавобгарликка тортилади.

Берилган сув ва қабул қилиб олинган оқава сувлар учун тўлов хужжатлари бўйича абонентлар-фуқаролар томонидан ҳужжатлар берилган кундан сўнг 5 кун муддат ичида, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули билан ҳисоб китобчасида кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга оширишлари лозим. Тўлов муддати ҳисоб(счет) берилган куннинг эртанги кунидан бошлаб ҳисобланади. Тўлов муддатининг оҳирги куни байрам ёки дам олиш кунларига тўғри келса, тўловнинг охирги куни деб байрам ёки дам олиш кунидан кейинги кун ҳисобланади.



Печать 01 Май 2014 Ўқилди: 1055


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Сайтда фойдаланувчилар сони: 22
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

13

 

 

10959

 

1859

 

604

 

Ижродаги мурожаатлар

 

0

 

767

 

292

 

45

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

10192

 

1559

 

559

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

124

 

80

 

64

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

 


 

Ишонч телефон

(+9989 71) 241-26-00

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар